Унда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, ЎзЛиДеП раҳбари А.Хаитов иштирок этди.
Иш билан банд бўлмаган аҳолининг даромадларини кўпайтириш мақсадида, ғалладан бўшаган майдонлардан ер ажратиб бериш тажрибаси яхши натижа бериши шубҳасиз. Муҳими, берилаётган ер майдонларининг фермер хўжаликлари ёки кластер раҳбарлари томонидан агротехник тадбирлари ҳам ўтказилиши аҳолига яратилган бир қулайлик бўлди.
Муҳими, 20 сотихли ери бор оила унга озгина меҳнат қилса, камбағал бўлмайди, бировга зориқмай, фаровонликни аста-секин изга сола олади. Ер ажратилиши олдидан аҳоли билан бўлиб ўтган учрашувда А.Хаитов айни шу жиҳатларга ҳам тўхталиб ўтди.
O'zLiDeP Сурхондарё
вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
матбуот хизмати