Тошкент шаҳри Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу лавозимга маълумоти олий бўлган 45 ёшли Тапил Маҳамадзияев тайинланган.
Хабар қилинишича, Маҳамадзияев шу кунгача Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими ҳамда фуқаро муҳофазасининг ташкилий таъминоти ва режалаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.