Ўзбекистонда президент сайловига қанча пул ажратилиши маълум қилинди

Ўзбекистонда президент сайловига қанча пул ажратилиши маълум қилинди
Хабарингиз бор шу йил октябрь ойида мамлакатимизда президент сайловлари бўлиб ўтади. EVERYDAY.UZ мухбирининг хабар қилишича, мазкур тадбирни ташкил этиш учун давлат бюджетидан қанча пул ажратилиши маълум қилинган.

Таъкидланишича, сайловга 300 млрд сўм ажратилган. Шунингдек, ҳар бир номзодга 3 млрд 97 млн сўмдан ажратилади.
Қўшимча қилинишича, сайлов жараёнида коронавирусга қарши кураш учун 11,5 млрд сўм сарфлаш режалаштирилган. Маблағлар қуйидаги мақсадларда сарфланади.

• Президент сайлови бўйича 14 та округ сайлов комиссияси харажатлари учун;

• 10 800 га яқин участка сайлов комиссиясининг ҳар бирини, эҳтиёждан келиб чиқиб, Давлат байроғи, Давлат герби, сайлов анжомлари билан жиҳозлаш, (яширин овоз бериш кабинаси, овоз бериш қутиси) тарқатма материаллар ва бошқа товар-моддий қийматликлар билан таъминлашга;

• Округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолигига жалб этиладиган қарийб 140 000 нафарга яқин комиссия аъзоларининг иш ҳақи ва компенсация тўловларига.
Шунингдек, сайлов бюллетенлари ва таклифномаларини тайёрлаш ҳамда сайлов участкаларигача етказиб бериш учун транспорт харажатлари молиялаштирилади.

Маълум қилинишича, сайлов комиссиялари аъзолари ва сайловчиларни саломатлиги билан боғлиқ хавфсизлигини таъминлаш мақсадлари учун ҳам маблағлар кўзда тутилган.

Шахсий ҳимоя воситалари ва дезинфекцияловчи материаллар билан таъминлашга — 11,5 млрд сўм ажратиш режалаштирилган. Агар сайлов вақтида пандемия шароити юмшаса ва мазкур пулларнинг тўлиқ сарфланишига эҳтиёж бўлмаса, ҳақиқатда сарфланган маблағдан қолган қисми давлат бюджетига қайтарилади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мард 17 июн 2021 08:53
    Бекорга расход жаноб Ш М ни кайтиб сайлаб куеверайлик умрбод урганганмизку ахир.биринчи марта эмасми чегарани очинг Лар хаво этмаябди борака топгурлар.етар.
  2. Носиржон 17 июн 2021 00:37
    Эссиз шунча маблаг. Эски Узб дан колган спектаклга сарфланар экан.Уят хам йук.Мукимийни сайлов шерини бир укиб курингларда .Уша Чор Россияси даврида хам сайловлар хозиргидек булган экан.100 йиллар утсада онгимиз уша уша.Подшохни хукми вожиб деб юрилибдида. Баааааааааааааааааааааааа.
    1. Реалист 17 июн 2021 21:14
      С А й Л О В
      Қачон ким бўлди ҳоким амри бирлан ибтидо сайлов,
      Амалдор аҳли бошиға бўлиб келди бало сайлов.
      Тераклар баргидек титраб, жамии қози — мингбоши
      Дегойларким: «юзини тескари қил, эй худо, сайлов».
      Сочиб қарзи-қавола, пул кўториб, истаюб мансаб,
      Бўлолмай кўп кишини синдируб, қилду гадо сайлов.
      Агар минг хатми қуръон этсалар, қўйлар сўюб арзир,
      Улумдин қолди қолганлар, бўлиб эрди вабо сайлов.
      Олурға пора элликбошилар мингбоши — қозидин,
      Ижобат бўлди — бўлди айлар эрдилар дуо сайлов.
      Талоши жоҳ айлаб, от чопиб, олмай даме ором,
      Мусулмонларни рангин айлади чун каҳрабо сайлов.
      Муқимий, оғриди бошлар халойиқ гуфту-гўйидин,
      Шаҳар тинчиб қолурди бўлса-чи эмди адо сайлов.
  3. Дангал 16 июн 2021 16:03
    Томоша кимга керак ортикча харажат
  4. Ali 16 июн 2021 15:32
    Shuncha pul sarflash kkmikin, hamnasi ......
  5. Реалист 16 июн 2021 14:30
    Олдиндан Мирзиёевни табриклаб қўямиз,98% овоз билан,чунки мухолифат йўқ,
    ҳар доимгидек.Мухолиф партиялар регистрациядан ўтказилмаяпти.Ким мухолифман деб чиқса шаллақи хотинлар бориб уриб келишяпти,
    дермократия.
    Сайлов спектакли (кўзбўямачилик) биз учун эмас,чет элликлар учун.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистонда президент сайловига қанча пул ажратилиши маълум қилинди