Бугун, 17 июнь куни давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Шавкат Мирзиёев ташриф давомида ҳудуддаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишади. Президент вилоятда икки кун бўлади ва ушбу вақт давомида тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишади ҳамда бунёдкорлик ишларини кўздан кечиради.
«Янги Андижон» шаҳри қурилишининг бошланиши ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири экани маълум қилинди.