Тошкент шаҳри Чилонзор туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, туман раҳбарлигига Шавкат Мавлянов тайинланган.
Мавлянов тайинловга қадар Сирдарё вилоятида ҳуқуқ тартибот органларида фаолият юритган. Ҳозирча Чилонзорнинг собиқ ҳокими қайси ишга ўтгани маълум эмас. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бектемир туманига ҳам ҳоким тайинланган эди.