“Емаган сомсага пул тўлагандек бўлдим” – Раққосалар сабаб ишдан кетган ҳоким ўринбосари

“Емаган сомсага пул тўлагандек бўлдим” – Раққосалар сабаб ишдан кетган ҳоким ўринбосари
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган видео сабаб Сирдарё туман ҳокими ўринбосари ишдан кетгани ҳақида ёзган эдик. Маълум бўлишича, собиқ ҳоким ўринбосари Нурали Мирзаев ушбу ҳолатни қасддан уюштирилган дея баҳолаган.

Мирзаев аслида ушбу ҳолат 2020 йилнинг октябрь ойида бўлганини ва ҳодиса янги рестораннинг очилиш маросимида содир бўлганини айтди. Мирзаев раққосалар тезроқ чиқиб кетиши учун пул берганини қўшимча қилиб, видеодагидек 4−5 марта эмас, балки 1-2 март пул берганини айтди.
Омманинг олдида худди биз ўйинчилар билан кўнгилхушлик қилгандек бўлдик, лекин аслида ундай бўлмаган, — дейди у.

У шунингдек, иш фаолияти давомида ҳеч қандай хатоликка йўл қўймаганини айтди. Мирзаев айни вақтда оиласи, жамоаси, раҳбарият олдида ўзини оқламоқчи эканини таъкидлади. Собиқ ҳоким ўринбосари раққосалар келганида тўғри йўл тутганини таъкидлаб, видеодаги ҳолат аслида бўрттириб кўрсатилган деб ҳисоблашини айтди. У ушбу ҳолатни “емаган сомсага пул тўлагандек ҳолат, деб баҳолади.
Раққосалар кириб келганда уриб, ҳайдаб бўлмайди. Биз улар учун жавобгар бўла олмаймиз. Тартибда қандай бўлса, худди шундай чиқариб юбориш чораси кўрилади. Уларга қўпол муомалада бўлиб чиқариб юборилса, балки бу бошқача оқибатга олиб келиши мумкин, – дея қўшимча қилди Мирзаев.

Ўхшаш янгиликлар

  1. дил 20 июн 2021 09:43
    Аноним тугри гапирдиз.Гапизга кушиламан.
  2. Jasurbek 19 июн 2021 13:06
    Уюштирилган. Бир маслахат оркангни девордан бошка ёкка угирма акс холда бир хатони кайта такрорлаб куясан.
  3. Мард 19 июн 2021 09:14
    Казнь айбингни тон Ол хушламаганмиш ичиб олиб очилишда Ош буларди.алохида Хонада кайфият
  4. Узбекистон 18 июн 2021 21:48
    Форточка.охтариб.нима.киласан ошковок
  5. Уткирбек 18 июн 2021 20:36
    Хамма айб болларда сизда айб йўқ.битта таклиф роналдони реалга қайтариш кере нима дейсизла
  6. Аноним 18 июн 2021 18:50
    Уршмасдан пул бериб чиқарворганилани оқибатини кўриб турибмимз
    1. Аноним 18 июн 2021 23:54
      Аноним,
      Ёлгон гапирманг. Ёкмаса узингиз чикиб кетишингиз мумкин эди. Кайфиятларингиздан куриниб турибдику кандай холатда булганингиз. Узингизни худди Амир Олимхондек тутдингизку
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Емаган сомсага пул тўлагандек бўлдим” – Раққосалар сабаб ишдан кетган ҳоким ўринбосари