Ўзбекистонда карантин чоралари кучаймоқда. Сўнгги тафсилотлар

Ўзбекистонда карантин чоралари кучаймоқда. Сўнгги тафсилотлар
Ўзбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашаётганлиги сабабли мамлакатимизда карантин чоралари кучайтирилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Қуйида карантин чоралари юзасидан эълон қилинган сўнгги янгиликлар билан таништирамиз.

Маълум бўлишича, шу йил 28 июндан 12 июлгача қуйидаги чоралар белгиланмоқда.

хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иҳтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди;

жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;

кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.

Жорий йилнинг 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди. Ушбу чеклов қуйидаги ҳолатларга татбиқ этилмаслиги белгиланди:

Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;

Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;

даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;

Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);

Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);

Ўзбекистон Республикасига турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;

барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;

соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.

Коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг соғайиш динамикаси ҳолатидан келиб чиқиб, ҳудудларни “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратиш тартибига мувофиқ:

“Қизил” тоифадаги ҳудудга – Тошкент шаҳри;

“Сариқ” тоифадаги ҳудудларга – Самарқанд ва Тошкент вилоятлари кириши белгиланди.

Ҳудудларни тоифаларга ажратиш ва кенг жамоатчиликка етказиш бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати масъул ҳисобланади ва ушбу хизмат эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, тартиб асосида ўзгариш бўлган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларларни доимий равишда кенг жамоатчиликка эълон қилиб боради.

Юртимиздаги мавжуд эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, масъул идораларнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда Республика махсус комиссияси томонидан:

кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари(очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;

65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга улар томонидан диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;

Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистонда карантин чоралари кучаймоқда. Сўнгги тафсилотлар