Ўзбекистон раҳбарининг матбуот котиби Афғонистон билан боғлиқ ҳолатга тўхталиб ўтди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Шерзод Асадов Афғонистон ҳарбий кучлари томонидан Ўзбекистон ҳудудига ўтиш бўйича янги уринишлар кузатилганини маълум қилди. Асадов миллий ва халқаро ҳуқуққа асосан Ўзбекистон ҳудудига ўтмоқчи бўлган барча шахслар Афғонистонга қайтариб юборилганини таъкидлади.
Давлат раҳбари матбуот котиби Ўзбекистон чегарасининг даҳлсизлигига шубҳа бўлмаслигини айтиб ўтди. Бундан ташқари, шу йил 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда Афғонистондаги вазият муҳокама қилиниши маълум бўлди. Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни афғонистонлик 53 нафар фуқаролар ва ҳарбийлар Ўзбекистон чегарасини бузиб ўтиб, мамлакат ҳудудига киришга ҳаракат қилган эди.