O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши мажлисида партиянинг янги логотипи тасдиқланди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши мажлисида партиянинг янги логотипи тасдиқланди
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаш мажлисида партиянинг янгиланган логотипи масаласи ҳам кенг муҳокамалар марказида бўлди.

Таъкидлаш жоиз, O'zLiDeP партия ребрендингида янги бир қадамни амалга оширишга киришди.

Қайд этиш керакки, партия ребрендинги, унинг ўзгараётганлиги тўғрисида гап кетганда албатта нафақат унинг ғоялари, фаолияти, балки, асосий рамзи (логотип) га ҳам алоҳида эътибор қаратиш жоиз. Зеро, логотип партиянинг асосий ташриф қоғози ҳисобланади.

Шундай экан, партия фаолиятидаги ўзгаришлар албатта унинг тимсоли бўлган логотипида ҳам ўз аксини топишини даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Кейинги тўрт ой давомида аҳоли билан бўлган турли учрашувлар, мулоқотларда ҳам ушбу масала юзасидан жамоатчиликнинг фикри ўрганиб борилди. Партия фаоллари, кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларидан сўнг шу маълум бўлдики, бугунги талаблар даражасига мос равишда ўзгариш ЎзЛиДеПнинг логотипида ҳам ўз аксини топиши лозим. Бошқача айтганда, партиянинг янги логотипи O'zLiDeP ислоҳотларнинг янги босқичида ўз олдига қўяётган улкан мақсадларни ўзида тўла акс эттира оладиган логотип сифатида гавдаланиши зарур. Токи, бутун халқ ва халқаро жамоатчилик ушбу рамзда O'zLiDeP бугунги кунда ўз олдига қўйган мақсадлар аксини кўра олсин.

Айтиш керакки, ушбу мақсад ва вазифаларни амалга ошириш мақсадида тегишли Ишчи гуруҳ ҳам фолият олиб бормоқда. Ушбу масалани партия Сиёсий Кенгашига киритгунгача бўлган даврда логотип бўйича партия аъзолари ва аҳоли вакиллари фикрларини ўрганиш учун барча вилоятларда муҳокамалар ташкил қилинди. Бундан кўзланган мақсад янги логотип имкон қадар кўпроқ аҳоли вакиллари ва партия аъзолари фикрларини ўзида қамраб олган хақиқий халқчил логотип сифатида шаклланишига эришишдан иборатдир.

Ҳудудларда бўлиб ўтган муҳокамаларда кўпчилик янги логотипни тўла қўллаб-қувватлагани алоҳида таъкидланди. Мисол учун 2 июль куни бўлиб ўтган Ижроия қўмита йиғилишидан сўнг жойларда, хусусан, вилоят, туман ва бошланғич партия ташкилотларида партиянинг янгиланаётган рамзи бўйича кенг муҳокамалар ўтказилди. Жумладан, шу кунга қадар, 2682 та муҳокама тадбирлари ташкил этилган бўлиб, унинг 14 та ҳудудий кенгаш йиғилишлари, 200 дан ортиқ туман кенгашида йиғилишлар ҳамда 2441 та йирик бошланғич партия ташкилотларида муҳокамалар бўлиб ўтган. Мазкур тадбирларнинг барчасида партиянинг янгиланган рамзи илиқ кутиб олинган ҳамда қўллаб қувватланган.

Мажлисда ушбу масала юзасидан бир қатор муҳокамалар, фикрлар билдирилди ҳамда Сиёсий Кенгаш аъзолари партиянинг янгиланган логотипини тасдиқлашди.

Сиёсий Кенгаш йиғилишида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши мажлисида партиянинг янги логотипи тасдиқланди