Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Президентимиз Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти ва туманлар ҳокимлари, фаоллар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари ёшларни спортга жалб этиш борасида ўз таклиф ва ташаббусларини билдирди.
“Қаерга қанча ускуна керак бўлса ўша ерга биз ёпиқ спорт мажмуаларини қурамиз. Уларни сендвич панеллардан қурамиз. Ҳозир мен буларнинг учта лойиҳасини кўрдим. Миллий банкдан пулини берамиз, тайёр қилиб қишлоқнинг қаерига керак бўлса қурамиз. Болалар кўчада юрмасдан спорт билан шуғулланади. Ана ўша ерда натижа мутлақо бошқача бўлади, мен бунга ишонаман. Қачонлардир спорт бўйича чемпион бўлган болалар ҳозир ишсиз юрипти. Уларнинг номига хусусий шерикчилик асосида спорт мажмуасини бераман. “Заочно” ўқитиб оламан, лекин ўша спорт билан шуғулланган бола 24 соат ўша мажмуада ўзи тартиб-интизом ўрнатади ва ҳар бир спорт йўналиши бўйича болаларни жалб қилади. Бу “Сирдарё тажрибаси” бўлади ва бутун республикага ушбу тажрибани жорий қиламиз”, – деди давлатимиз раҳбари.