Қашқадарё вилояти Муборак туманига ҳокимлик қилган Эрназаров Улуғбек Муродиллаевич янги лавозимга тайинланди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, Эрназаров Қашқадарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган. Бу бўйича вазир буйруққа имзо чеккан.
Маълумот ўрнида, Эрназаров шу йил июнь ойи бошларида Муборак тумани ҳокими лавозимидан озод этилган эди. Ўшанда ишдан олиниши сабаби айтилмаган эди.