Аввал хабар берганимиздек Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Президентимиз Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти ва туманлар ҳокимлари, фаоллар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари аҳоли ва ёшларга компьютер технологияларидан кенг ва самарали фойдаланиш кўникмаларини сингдириш бўйича ўз таклиф ва ташаббусларини билдирди.
“Ҳозирги замонда мактабларда интернет бўлмаса, бу нима деган гап? 301 та мактабдан 7 тасида (Сирдарё вилояти мисолида – таҳр.) интернет ишлаяпти. Биз эртага нимани сўрашимиз мумкин? Ҳамма мактабга интернет олиб борамиз. Бу ташаббуснинг энг катта мақсади – булар ҳам 20 фоиз болаларни ўзига жалб қилади. Бошқа ерда юрганнан кўра биттаси спортда, биттаси бизнинг ёнимизда мактабнинг катта назоратида компьютерда юрса, мен ўйлайман энг тўғри йўл бўлади”, – деди давлатимиз раҳбари.