Хабар берилганидек Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Президентимиз Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти ва туманлар ҳокимлари, фаоллар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда Президентимиз Халқ шоирлари Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва Ҳалима Худойбердиевалар билан муносабати ҳамда уларнинг ижоди ҳақида тўхталиб ўтди.
“Биласизларми менга ҳозир ёнимда Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ҳалима Худойбердиевага ўхшаган одамлар етишмаяпти. Мен Эркин Воҳидов билан ҳам сирдош бўлганман, улар билан кўп суҳбатларимда, ҳаётимдаги оғир кунларимда, у одамнинг ҳам оғир кунларида кўп суҳбатда бўлганман. Ундай буюк одамлар бир келдию, бир кетди. Абдулла Орипов билан мен дўст бўлганман. У одам буюк одам эди. Абдулла Ориповнинг маънавиятига тушунсангиз бундай одам миллатнинг ғурури, ифтихори, ҳазинаси десак бўлади. Ҳамма нарса эътибор ва муносабатда. Шунинг учун агар сизлар қўллаб-қувватласангиз Ҳалима Худойбердиеванинг ижодидан баҳраманд бўлиб, ундан кучли руҳий қувват ва маънавий озуқа олиш учун Гулистоннинг чиройли жойида ижод мактабини ташкил қилсак ва Ҳалима Худойбердиеванинг ҳам ҳайкалини қўйиб, ҳаммамиз шунга эътибор қилсак”, – деди давлатимиз раҳбари.