Бугун, 12 июль куни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг ўтказди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Дарё нашрининг ёзишича, Асадов брифинг вақтида қўшни Афғонистондаги вазият ва мамлакатимиз чегарасини бузиб ўтган афғонистонликлар ҳақида гапирган. Матбуот котибининг айтишича, 23 июндан шу кунга қадар 150 нафар афғонистонлик юртимиз чегарасини бир неча маротаба ноқонуний бузиб ўтмоқчи бўлган. Уларнинг барчаси аниқланиб, халқаро ва миллий қонунларга асосан, тергов қилиниб, ортга қайтарилган. Ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳудудида биронта ҳам афғонистонлик ноқонуний бўлиб тургани йўқлиги алоҳида таъкидланди.
Асадов Ўзбекистон келгусида ҳам ўз ҳудудига ноқонуний ўтишларига йўл қўйилмаслигини маълум қилди.