Президент матбуот хизматининг маълумотига кўра, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Лавров Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Бўлажак олий даражадаги саммитга тайёргарлик кўриш, қўшма дастур ва лойиҳаларни, энг аввало савдо-иқтисодий ва маданий гуманитар соҳаларда илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Афғонистондаги вазият кескинлашиши шароитида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди, – дейилади ахборотда.