«Вазни ортиқча ходим қандай қилиб жиноятчини тутади?» – Президент

«Вазни ортиқча ходим қандай қилиб жиноятчини тутади?» – Президент
Мудофаа ва ички ишлар тизимидаги ортиқча вазнга эга ходимларга буни ўнглаш учун муддат берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида маълум қилди, дея хабар қилди «Дарё».

—Бизга ортиқча вазнга эга зобит, ички ишлар ходими керак эмас. Бу ҳолатда қандай қилиб жиноятчини тутади? Спорт билан шуғуллансин. Бу менга эмас, ўзларига фойда. Муддат берамиз: уч ойми, олти ойми, шу вақт ичида ўзини ўнглаб, меъёрдаги вазнга тушсин, — деди давлат раҳбари.

Президент жисмоний тарбия ва спортга эътибор нафақат ушбу тизимларда, балки барча даражада кучайтирилиши, соғлом миллатга айланиш, салбий иллатлар, хусусан, ичкиликбозликка қарши мунтазам курашиш лозимлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ҳарбий ҳизматчилар ҳали ҳам «совет давридан қолган» кийимларда юргани, яқин орада бу борада ҳам ўзгариш бўлишини билдирди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Burxonjon 3 март 2019 16:36
    Prezidentimiz juda to'g'ri siyosat qilyaptilar. Bozorlarda ko'rardim qorni kotta zo'rg'a nafas oladigan melitsiyalarni tanishlarim bn borsam savol berardim. Shular hozir kimdir o'g'rilik qilib qolsa orqasidan yugurib yeta olarmikan dib
  2. Сайфиддин 2 март 2019 19:34
    Ишқилиб навбатдаги кампанейщинага айлантириб юборишмаса бўлди Президентимиз сўзларини. Улар тезкор хизмат ва жамоат тартибини сақлаш хизмати ход имларини назарда тутдилар шекилли. Ахир, спортда хам енгил (48 кг) ва ўта оғир (+100) вазнлар бор , хаётда хам шундай. 100 м. ва 3-5 км.га аъло натижада югура олмайдиган, қорин қўйган ходимлар хақида бўлди гап! Биз полвонлар юртимиза, яна уларни ИИИ тизимидан "қириб" ташламанглар!
  3. Жаппарова Кадрия Гаппаровна 2 март 2019 13:06
    Президентимиза тугри иш олиб борвотила Военный ва милициямизага узимизани ховамизага тугри келадигон кийим кечак ва енгил яхши сифатли оёк кийимлар булса яхши булар эди.
    Эски кийимлари умуман бизани ховамизага тугри кемийди бош кийимлари хам удобный булиши керак. Югурганда тушиб комасин.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » «Вазни ортиқча ходим қандай қилиб жиноятчини тутади?» – Президент