Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида Чортоқ тумани ҳокими Ойбек Ҳайдаров ишдан олинган. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
«Чортоқ ҳокимини ишдан олдим. Қолган уч сектор раҳбарининг масаласи кўриб чиқилади», деди вилоят фаоллари йиғилишида давлат раҳбари.
Йиғилиш давомида туманда экспорт режаси бажарилмагани таъкидлаб ўтилиб, шундай камчиликка йўл қўйган яна икки туман ҳокими огоҳлантирилди.
Маълумот учун, Ойбек Ҳайдаров 2015 йил 11 декабрда Чортоқ тумани ҳокими этиб тайинланганди.