Сайловга старт берилди: O’zLiDeP асосий вазифаларни белгилаб олди

Сайловга старт берилди: O’zLiDeP асосий вазифаларни белгилаб олди
Марказий сайлов комиссияси 2021 йил 23 июлдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси бошланганини расман эълон қилди.

Шу муносабат билан мазкур санада O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Онлайн ва оффлайн тарзда ўтган мажлисда Ижроия қўмита аъзолари, партия тузилмалари масъул ходимлари, депутатлар ва сиёсий кучнинг бошқа фаоллари қатнашдилар. Йиғилганлар партиянинг сайлов кампаниясида муваффақиятли иштирок этиши билан боғлиқ масалаларни атрофлича муҳокама қилиб, режалар, дастурлар ишлаб чиқдилар.

O’zLiDeP Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ўз чиқишида қайд этганидек, Конституциямизга биноан Президент сайловининг асосий субъекти сиёсий партиялардир. Демак, мамлакатимиз сиёсий майдонида ўз ўрни ва мавқеига эга, етакчи партиялардан бири бўлган O’zLiDeP сайловда ўз нуфузига муносиб тарзда иштирок этиши лозим. Масъулиятли сиёсий имтиҳондан ёруғ юз билан ўтиш учун партия барча имкониятларини сафарбар этиши шарт. Салоҳиятни тўла ишга солишгина кутилган натижани беради.

Партия лидери, шунингдек, O’zLiDeP бу йилги сайловга мутлақо янги имиж, янгича ёндашувлар билан иштирок этаётгани ҳақида ҳам сўз юритди. O’zLiDeP биринчилардан бўлиб ребрендингни амалга ошириб, янги логотипни тасдиқлади. Янги рамз O’zLiDeP ислоҳотларнинг янги босқичида ўз олдига қўяётган улкан мақсадларни ўзида тўла акс эттира оладиган логотип сифатида гавдаланиши зарур. Кенг жамоатчилик ушбу рамз орқали O’zLiDeP бугунги кунда ўз олдига қўйган мақсадларни, амалга ошираётган ишларини англаши лозим.

Сиёсий куч раҳбари партия томонидан кўрсатиладиган номзод масаласи бўйича Сиёсий Кенгашнинг VI мажлисини август ойининг биринчи декадасида Тошкент шаҳрида ўтказишни таклиф этди. Йиғилиш иштирокчилари мазкур таклифни бир овоздан маъқуллашди.

Йиғилишда сайлов кампанияси даврида бажарилиши зарур ишлар, чора-тадбирлар белгилаб олинди. Жумладан, O’zLiDeP Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича эълон қилинган тадбирлар режаси доирасидаги барча тадбирларнинг юқори савияда, сайлов қонунчилигининг асосий принцип ҳамда талабларига мос равишда ўтишини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшади. Шунингдек, марказий, ҳудудий, туман ва шаҳар сайловолди штаблари фаолияти самарали ташкил этилишига жиддий эътибор қаратилади. Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига қўшимча равишда аниқ муддатлар ва масъулларни белгилаган ҳолда асосий тадбирларнинг календарь жадвали ишлаб чиқилади.

Иштирокчилар таъкидлаганидек, сайловолди штабларини тузиш, фаолиятини унумли йўлга қўйиш жуда муҳим. Йиғилишда марказий штабнинг асосий вазифалари белгилаб олинди. O’zLiDeP cайловолди кампаниясининг мафкуравий, ахборот-таҳлилий ва PR таъминоти ҳамда ОАВ билан ишлашни мувофиқлаштириш, номзоднинг кўргазмали тарғибот воситаларини ишлаб чиқиш, O’zLiDePнинг сайловолди кампанияси фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш, сайлов комиссиялари билан ишлаш, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши йиғилишлари ва партия Съездини ўтказишга тайёргарлик кўриш шулар жумласидандир.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб нишонлаш зарурлиги таъкидланди. “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида мазмунли тадбирлар ташкил этиш партия зиммасидаги асосий вазифалардан биридир. Ўтказиладиган тадбирларда кенг аҳоли қатламига мустақиллик берган неъматлар, айниқса кейинги беш йилда мамлакатимизда инсон омилига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликни тушунтириш лозим.

Мажлис иштирокчилари кун тартибидаги масалалар барча бўғинлардаги партия тузилмалари, депутатлар, фаоллар учун ниҳоятда катта масъулият экани, O`zLiDeP янгиланаётган Ўзбекистонда сиёсий жараёнларга ўз таъсирини сақлаб қолиши, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаолликни оширишга муносиб ҳиссасини қўшиши кераклигини таъкидладилар.

Йиғилиш ниҳоясида сайлов кампанияси мобайнида амалга ошириладиган ишлар режаси, “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Узбекистон 23 июл 2021 20:17
    Ким.узбекистонда.эркин.яашайди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Сайловга старт берилди: O’zLiDeP асосий вазифаларни белгилаб олди