Халқ билан мулоқот янги, янада самаралироқ тарзда давом эттирилади

Халқ билан мулоқот янги, янада самаралироқ тарзда  давом эттирилади
Конституциямизнинг 2-моддасида қуйидаги сўзлар битилган: “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар”. Дарҳақиқат, мамлакатимизнинг мустақил йўли халқ давлатнинг бирдан-бир манбаи, куч-қудрати, ижодкори ва ягона бунёдкори эканини амалда яна бир бор исботлади.

Лекин яқин ўтмишда халқ билан давлат идоралари, оддий фуқаролар билан мансабдорлар ўртасида узилиш пайдо бўлгани, ўзаро ишончсизлик томир ёйгани ҳеч кимга сир эмас. Бу салбий ҳолат юртимиз тараққиётига тўғаноқ бўла бошлади. Шу боис Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиши биланоқ ана шу масалага жиддий эътибор қаратди. 2016 йил 28 декабрда жисмоний ва юридик  шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича Президент фармони қабул қилинди. Ушбу фармонга мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхонаси фуқаролар билан мутасадди идораларни боғловчи тизимга айланди. Бу йўналишда кенг қамровли бошқа талай ишлар ҳам амалга оширилди. Саъй-ҳаракатлар кутилган ижобий натижаларни берди.  Даврнинг шиддат билан илгарилаши эса мазкур тизим олдига янгидан янги вазифаларни қўймоқда. Бинобарин, бу жабҳани ҳам такомиллаштириш зарурати пайдо бўлди.    

Кеча Президентимиз раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ана шу масалага алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклигини таъкидлади. Бунинг учун вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланди.

Президентимиз ҳар бир ҳокимнинг кабинети “халқ қабулхонаси” бўлиши, мурожаатларни кўриб, нималарга эътибор қилиш бўйича ҳар бир раҳбарнинг стратегияси бўлиши кераклигига урғу берди.

Аҳоли тўғридан-тўғри туну кун мурожаат қилиши учун ҳокимларнинг виртуал қабулхонаси ва ижтимоий тармоқларда алоҳида саҳифаларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Мажлисда аҳоли билан мулоқот тизими самарадорлигини оширишга қаратилган бошқа аниқ чора-тадбирлар ҳам белгиланди.

Шу ўринда жонли мулоқотни  ташкил этишда сиёсий партиялар бугун жуда катта куч ва имкониятларга эга эканини қайд этиш зарур. O‘zLiDeP нафақат ўз электорати, балки кўмакка муҳтож барча фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш учун бутун салоҳиятини ишга соляпти. Натижада партияни қўллаб-қувватловчилар, дастурий ғоя ва мақсадларига хайрихоҳлик билдираётганлар тобора кўпайяпти.

 Баъзи рақамларга назар ташлайлик.  Жорий йилнинг олти ойи давомида маҳаллий Кенгашлардаги депутатларимиз сайловчилар ва аҳоли билан  8 минг 28 та учрашув ташкил қилган. Аҳоли ўртага ташлаган 11 минг 679 та масаланинг 9 минг 95 таси ёки 78 фоизи депутатлар кўмагида  ҳал этилган. Шу йилнинг биринчи ярмида депутатларга сайловчилар томонидан  6 минг 268 та мурожаат келиб тушган. Шикоятларнинг  4 минг 718 таси ёки 75 фоизи ҳал қилиниб, қолганлари депутатлар томонидан назоратга олинган.

Хулоса тариқасида айтиш мумкинки, кейинги беш йилда юртдошларимизда туб ислоҳотлар туфайли янгиланаётган   давлатга ишонч пайдо бўлди. Бугун халқнинг шу ишончини сақлаб қолиш ва янада мустаҳкамлаш энг долзарб вазифадир. Партиямиз ана шу мақсадга эришишга муносиб ҳисса қўшади.

Актам ХАИТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари,

O'zLiDeP фракцияси раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Халқ билан мулоқот янги, янада самаралироқ тарзда давом эттирилади