Хабар берилганидек Президент Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 28 февраль – 1 март кунлари Наманган вилоятида бўлди.
Ташриф чоғида Президентимиз наманганлик оддий одамлар билан мулоқот қилиш, уларнинг кайфиятини билиш учун, халққа янада яқин бўлиш мақсадида Наманган шаҳридаги замонавий гипермаркетга ташриф буюриб бу ердаги нарҳ-наволар билан танишди.
Президентимиз ташриф чоғида одамларнинг кайфияти мана шундай нарх-наволарга боғлиқ эканини таъкидлади ва расталарни айнан Наманганда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдириш бугунги куннинг зарурати эканлигини қайд этди.
Кўчаларда тўпланган ёш-у қари давлат раҳбарини қарсаклар билан қарши олди.