Президент коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариладиган корхонани бориб кўрди

Президент коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариладиган корхонани бориб кўрди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳридаги «Jurabek laboratories» қўшма корхонаси фаолиятини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, корхона 48 миллион флакон инфузион эритмалар, 480 миллион дона ампула, 60 миллион дона қуруқ антибиотиклар, 20 миллион дона лиофилизация қилинган дори шаклларини ишлаб чиқариш қувватига эга.

Бу ерда GLP лабораторияси мавжуд, халқаро GMP стандарти жорий этилган.

Корхона томонидан 300 турдан ортиқ дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказилган. 15 дан ортиқ хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда.
Бугунги пандемия даврида жуда муҳим бўлган ремдесивир, фавипиравир, гепарин, эноксапарин каби дорилар ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

Биотехнологиялар соҳасида моноклониал антитаначалар туридаги дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича 30 миллион долларлик янги лойиҳага киришилган.

Корхонада коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.

Шавкат Мирзиёев шу борадаги техник имкониятлар билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ август ойидан бошлаб мамлакатимизда Спутник-V вакцинаси ишлаб чиқариилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
29-04-2024, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариладиган корхонани бориб кўрди