Бугун, 30 июль куни мамлакатимизга АҚШдан 3 млн 60 доза Moderna вакцинаси келтирилди.
Уни қабул қилиб олиш жараёнида Ўзбекистон ҳукумати ва АҚШ вакиллари иштирок этди. Мазкур вакциналар юртимизга беғараз кўмак тариқасида ажратилгани маълум қилинди.
Таъкидлаш жоиз, Moderna вакцинаси АҚШда қўлланилаётган 3 та вакцинадан биттаси ҳисобланади. Мутахассислар мазкур вакцина 94 фоиздан кўпроқ самадорликка эга дея ҳисоблашмоқда. У 18 ёшдан катта бўлган барча аҳоли гуруҳлари учун тавсия қилинган.