Ўзбекистонда президентликка илк номзод маълум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Экопартиянинг Пленуми бўлиб ўтган. Унда 24 октябрда бўлиб ўтадиган сайловда партия номидан ким иштироқ этиши муҳокама қилинган.
Таъкидланишича, сайловда Экопартия томонидан партия марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Нарзулла Обломуродов номзод сифатида қатнашадиган бўлди.