Бугун, 5 август куни «Адолат» СДПнинг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, йиғилишда Ўзбекистон Президенти сайловида “Адолат” СДПдан кимнинг номзоди кўрсатилиши ҳақида қарор қабул қилинган.
Унга кўра, партия номидан сайловларда партия сиёсий кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов номзод сифатида иштирок этади.