Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Дарё нашрининг ёзишича, Абдулла Арипов ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган.
Бош вазир вакцинани 2021 йилнинг бошида қабул қилган. Арипов уч босқичли эмланиш жараёнини ўтказган ва уларнинг бирортасидан сўнг ҳукумат раҳбарида ножўя таъсирлар сезилмаган.