Миллий тикланиш партиясининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, йиғилишда президентлик сайловларида қатнашадиган номзод масаласи муҳокама қилинган. Унга кўра, партия етакчиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров номзод сифатида қатнашиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Таъкидлаш жоиз, Қодиров 2019 йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтган парламент сайловларида бир уринишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлана олмаган. У сайловчиларнинг 50 фоиз овозини тўплай олмай, овоз бериш жараёнининг иккинчи турига ўтган ва ғолиб бўлган.