Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
Аввалроқ давлатимиз раҳбари Туркманистонга жўнаб кетгани ҳақида ёзган эдик.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев бугун, 6 август куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказган.

ПрезидентТуркманистоннинг “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви юқори даражада ташкил этилганини, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда бу яна бир муҳим босқич бўлишини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, минтақавий ва халқаро даражадаги алоқаларни муҳокама қилдилар.

Давлат раҳбарлари пандемиянинг қийин даврига қарамай, Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда аввал эришилган келишувларнинг бажарилиш ҳолати кўриб чиқилди. Ижобий ўсиш суръатларни давом эттириш учун янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, чегарадош ҳудудлар ва ишбилармонлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш кераклиги таъкидланди.

Транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш, Жанубий Осиё ва Жанубий Кавказ йўлаклари орқали янги ташқи бозорларга чиқиш, шу жумладан Ашхобод битимига мувофиқ халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқотда бўлажак олий даражадаги учрашувга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди. Ҳамкорликнинг янги “ўсиш нуқталари”ни топиш, самарали лойиҳа ва шартномалар тайёрлаш учун яқин вақтларда Ҳукуматлараро комиссияси ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олинди.

Маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари стратегик шериклик муносабатларини халқларимиз фаровонлиги йўлида ўзаро ишонч ва ҳурмат тамойиллари асосида изчил мустаҳкамлаб бориш борасида қатъий эканликларини таъкидладилар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди