Ушбу масала юзасидан бўлиб ўтган йиғилишдан сўнг Қодиров брифинг ўтказди. Брифингда Қодиров бу йилги сайловлар аввалгиларидан фарқ қилишини айтиб, партия ушбу сайловда ғолиб бўлишни хоҳлаётганини таъкидлади.
Бизнинг тахминимиз бир нарсада — Ўзбекистон янгиланди ва Ўзбекистонда янги сайловлар бўлади. Биз тарихда кўп кўрганмиз. Лекин ҳозир янги Ўзбекистонда бутунлай янги сайловлар бўлишига ишонамиз. Ушбу сайловларда ягона мақсадамиз — Ўзбекистонга ўз дастурларимизни тақдим этиш ва ягона сайловчи бўлган ўзбек халқини хулосаси ва қарорига бўйсуниш. Ниятимиз — ютиш, — деди Алишер Қодиров.
У шунингдек, сайловларда ютиб, президент бўлган тақдирда биринчи бўлиб таълим ва тарбия соҳасини устувор вазифа сифатида ислоҳ қилишини айтди.