Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти молия бошқармаси раҳбари Файзулло Юсупов қўл остидагиларини ҳақорат қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Кейинроқ ушбу хабар тасдиқланган.
Маълум бўлишича, Юсупов Косон тумани молия бошқармаси раҳбарини ҳақорат қилган. Файзулло Юсупов уни ҳайвон ва эшак дея ҳақоратлаган. Таъкидлаш жоиз, туман раҳбари ҳам жим турмай, жавоб қайтаришга ҳаракат қилган.
Ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамалардан сўнг вилоят ҳокими Зоир Мирзаев Юсуповни жазолаш бўйича ҳужжатга имзо чеккан. Унга кўра, Юсупов “ҳайфсан” олган.