Кеча, 10 август куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ваколатли вакили Бахтиёр Якубов партиянинг шу йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши тўғрисидаги аризани марказий сайлов комиссиясига тақдим қилди. Бу ҳақда O'zLiDeP матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 63-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун сиёсий партия сайловга камида етмиш кун қолганида Марказий сайлов комиссиясига бир қатор ҳужжатларни тақдим этиши керак. Шунга биноан O'zLiDePнинг ваколатли вакили сайловда иштирок этиш тўғрисидаги партия раҳбари томонидан имзоланган ариза, Адлия вазирлигининг сиёсий партия рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги ахборотини ўз ичига олган маълумотнома, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод тўғрисидаги маълумотларни МСКга топширди.
Марказий сайлов комиссияси томонидан эса партиянинг ваколатли вакилига ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақти қайд қилинган маълумотнома берилди.