Сирдарё вилояти Гулистон туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўрилган.
Йиғилганлар Гулистон тумани ҳокими лавозимига Бегимқулов Сайдимқул Шоимқулович номзодини тасдиқлаган.
Маълумот ўрнида, Бегимқулов 2012 йилдан буён Товар хом-ашё биржаси Сирдарё вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.