Хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш мамлакатимиз равнақига хизмат қилади

Хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш мамлакатимиз равнақига хизмат қилади
Мамлакатимизда меҳнат мигрантларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш, ҳал қилиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз вазифасига киришган илк кунларданоқ, аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим жиҳати сифатида ташқи меҳнат миграцияси масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Охирги тўрт йилда хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш, улар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни ривожлантириш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоялаш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланиб, ватандошлар билан изчил ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Давлатимиз раҳбарининг мустаҳкам сиёсий иродаси туфайли кўплаб ватандошларимиз юртимизга қайтиб, иқтисодиётимиз, ижти­моий соҳа, илм-фан, маданият, спорт ва бошқа йўналишларни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Юқори малакали мутахассислар давлат ва хўжалик бош­қаруви органлари, жойлардаги ижро ҳокимияти ва бошқа ташкилотларда раҳбар ва масъул лавозимларда фаолият юритмоқда.

Президентимиз томонидан куни кеча имзоланган “Ватандошлар” жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни тарихий Ватани атрофида янада жипслаштириш, уларнинг қалби ва онгида юрт билан фахрланиш туйғусини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Унга биноан, “Ватандошлар” жамоат фонди ташкил этилиб, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш, хорижда мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларни белгиланган тартибда моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга ахборот жиҳатидан ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш кабилар ушбу Фонд фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди.

Фонд маблағларини шакллантириш манбаларини давлат субсидияси ва давлат ижтимоий буюртмаларидан келиб тушадиган маблағлар, муассислар томонидан ажратиладиган маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, юридик ва жисмоний шахслар, хорижий ва халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг грантлари, Фонд маблағларини тижорат банкларида депозитга қўйишдан олинадиган ҳамда Фонднинг тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар ташкил этади.

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди эса маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясига ҳар йили асосланган буюртманома асосида Фонднинг асосий вазифаларини бажариш доирасидаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш учун субсидия шаклида зарур маблағлар ажратади.

Ҳақиқатдан, кейинги йилларда хориждаги ватандошларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шароитларини яхшилашга эътибор янада кучайди. Россия, Қозоғистон, Туркия, Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари билан меҳнат миграцияси борасида халқаро шартномалар имзоланди. Энг муҳими, хорижда ишлаб, малака орттириб қайтган фуқароларнинг тадбиркорлик ташаббуслари давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Аҳамиятли томони, жойлардаги сектор раҳбарлари ўз ҳудудидаги шундай ташаббускорлар рўйхатини шакллантириб, уларнинг бизнес лойиҳасини амалга оширишларига яқиндан кўмаклашмоқда. Шунингдек, тадбиркорликни бошлаш учун кредит ресурслари ажратилган ҳолда, банк кредитлари таъминоти бўйича суғурта полиси харажатларининг бир қисми ҳам қоплаб бериляпти. Бунинг натижасида кўплаб тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, ишлаб чиқариш хажми ошган ҳолда, янги иш ўринлари яратилаётир.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, яқин-яқингача кўпчилик юртдошларимиз турли сабабларга кўра, чет элларга кетиб бор билим ва кўникмаларини, салоҳиятларини ўзга юртларга намоён қилиб келаётган эди. Сўнгги тўрт йилда янги Ўзбекистонда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида уларнинг кўпчилиги Ватанимизга қайтди. Шу нуқтаи назардан мазкур қарорнинг ижроси хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни тарихий Ватани атрофида янада жипслаштиришга хизмат қилишига ишонаман.

Актам ҲАИТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш мамлакатимиз равнақига хизмат қилади