Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия раҳбари Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбарлари Афғонистонда юзага келаётган вазият бўйича фикр алмашдилар.
Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида икки мамлакатнинг тегишли идоралари ўртасида яқин алоқалар ва ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди, – дейилади Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати ахборотида.