Имзо варақалари тўғри тўлдирилишини таъминлаш юзасидан ўқув ташкил қилинди

Имзо варақалари тўғри тўлдирилишини таъминлаш юзасидан ўқув ташкил қилинди
Куни кеча O‘zLiDePнинг ваколатли вакили Марказий Сайлов комиссиясидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга ижозат бериш тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда белгиланган миқдорда имзо варақаларининг бланкаларини қабул қилиб олган эди. Бугун эса O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш жараёни ва имзо варақалари тўғри тўлдирилишини таъминлаш масалаларига бағишланган ўқув ташкил қилинди.

Партиянинг барча ҳудудий кенгашларидаги вакиллари, депутатлар, қуйи бўғинлар аъзолари, партия фаоллари иштирокида ташкил этилган онлайн ўқувда имзо варақаларини тўғри тўлдирилиши борасида тушунчалар бериб ўтилди.

Тадбирни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов кириш сўзи билан очиб берди ҳамда мазкур сиёсий жараёнда партиянинг фаол иштирокини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш борасида сайловчилар имзосини тўплаш ишларини уюшқоқлик билан ташкил қилиш юзасидан тўхталиб ўтди.

Ўқувда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Баҳодиржон Юнусов имзо варақаларини тўғри тўлдирилиши юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ва амалий-услубий материаллар асосида тушунча бериб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1067-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низом” талаблари ҳамда пандемия талабларини инобатга олган ҳолда эътибор қаратилиши лозим бўлган барча жиҳатлар батафсил тушунтириб ўтилди.

Сайлов кампаниясида энг муҳим жараён сиёсий партиянинг ўз номзодни рўйхатга олиниши учун сайловчиларни имзоларини тўплаш ва уларни текшириш жараёни ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби Марказий сайлов комиссиясининг Низоми асосида тартибга солинади.

Қоидага мувофиқ, Сайловда иштирок этишига ижозат берилган сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси жами сайловчиларининг умумий сони камида бир фоизининг имзосини тўплаши керак. Бунда битта маъмурий-ҳудудий тузилмада, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳрида, сиёсий партия тегишинча имзолар умумий сонининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.

Бугунги кунда пандемия шароитида сайловчиларнинг имзоларини тўплаш тадбирларини амалга ошииришда сиёсий партия юқори органи томонидан алоҳида қарор асосида карантин талабларини бажарилиши назоратга олиниши мақсадга мувофиқ.

Сайловчиларнинг имзосини тўплаш иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда пандемия шароити талабларига қатьий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

Ўқувда имзо варақаларининг тўғри тўлдирилиши бўйича шу каби масалалар юзасидан батафсил маълумот ва тушунчалар бериб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш жараёни бошланди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ректор истеъдодли талабалар билан учрашув ўтказди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов Биокимё, Муҳандислик физикаси институтлари...
2-11-2024, 13:08

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди…

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида давлат хусусий шерикчилик асосида 400 ўринли замонавий талабалар турар жойи ва шинам ошхона...
2-11-2024, 12:59

Самарқанд шаҳри кунида samarqandim.uz веб-сайтига асос солинди…

18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни. Мазкур сана муносабати билан Самарқанд давлат университетида “Ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги...
18-10-2024, 23:38

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Имзо варақалари тўғри тўлдирилишини таъминлаш юзасидан ўқув ташкил қилинди