Шавкат Мирзиёев коррупционерлар қанча зарар етказгани ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев коррупционерлар қанча зарар етказгани ҳақида гапирди
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» газетасига интервью берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Давлат раҳбари интервью давомида мамлакатда кузатилаётган коррупция ҳолатига тўхталиб ўтди. Мирзиёевнинг сўзларига кўра, 2020 йилда турли даражадаги мансабдорлар томонидан содир этилган жиноятлар учун 1723 шахс жиноий жавобгарликка тортилган ва улар 500 млрд сўм зарар етказган.
Шу йилнинг 5 ойида эса 1696 нафар мансабдорга нисбатан жиноий иш очилган ва улар етказган зарар 450 млрд сўмни ташкил этмоқда.
Ҳеч шубҳасиз, бу моддий зарарлар айбдорлардан ундириб олинади. Коррупция балосини жамиятимиз ҳаётидан йўқ қилишга қаратилган сиёсат келгусида ҳам қатъий давом эттирилади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Носир 18 август 2021 05:23
    Хеч ким узи утирган шохни кесмайди.Хаммаси тепадан.Майда гамбузларни ушагани билан хеч нарса узгармайди. Тепадаги лахангларни нафсини кондириш учун Пасдагилар мажбур булади коррупцияга кул уришга.Качон Конунлар хамма учун бир булса Коррупция Озайиши мумкин.Курик гап билн иш битмайди.
  2. Адолат 17 август 2021 17:17
    Сўнги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича жуда кўплаб ишлар амалга оширилди. Лекин битта нарсани тан олиш керак. Шунча ишлар қилингани билан коррупция барибир камаймаяпди. Бунинг эса объектив ва субъектив сабаблари бор. Энг қизиғи, коррупцияга йўл очиши мумкин бўлган омилларга негадир унчалик эътибор берилмаяпди.
  3. Исмоил 17 август 2021 13:04
    Давлатимиз раҳбари жуда тўғри айтмоқдалар, коррупция бу жамиятимизнинг “чирмовиғи” , ундан тозаланиш осон эмас, жазони кучайтириш керак, таниш билишлик, маҳаллийчиликка қарши ҳам аёвсиз курашмоқ зарур, чунки непотизм коррупциянинг асрси.
    1. Реалист 17 август 2021 21:11
      Ҳурматли Исмоилжон,
      рухсат берсангиз «непотизм»
      сўзининг маъносини баъзи тушунмаганларга тушунтирсам.
      Непотизм - баъзи хукмдорларнинг ўз хокимятини мустахкамлаш учун, юқори амалларни ўз яқинларига бериши тушунилади.
      Непотизм - коррупцияни онаси
      деса бўлаверади, менимча биздагиси кўпболали қахрамон она бўлди-ёв.
  4. Азик 17 август 2021 11:21
    Коррупция бор жойда хеч канака ривожланиш булмайди.Хитой хозир жахон етакчилигига давогарлик киляпти.Шу мамлакатда коррупцияга йул куйганларга улим жазоси кулланган ва мана уша каламушсифат коррупционерлар йуколиб Хитой ривожланиши жахон лидерлигини даъво килиш даражасига етди.Бизда улим жазоси конунан бекор килинганини хисобга олсак коррупционерларга умрбод камок жазоси бериш керак ва шунда улар харом йул бн йигиб тергани барибир узига насиб килмаслигини билади ва бир оз нафсини тияди.
    1. Реалист 17 август 2021 12:42
      Азик,
      Фикрингизга 100% қўшиламан,
      фақат уни амалга оширилса юқорида ҳеч ким қолмайди-да.
      Германия урушдан кейин 5 йилда,урушдан олдингидан кўпроқ товар ишлаб чиқаришни бошлаган ,бу «немис мўжизаси» деб тарихга кирган.Хақиқада коррупция ва кўзбўямачилик,
      лаганбардорлик бор жойда ривожланиш бўлмайди.Айниқса лаганбардорлик жирканч иллат.
  5. Ботир 17 август 2021 10:59
    Президент сизга ишонаман сиз арконни Узун ташаб куйгансиз хамасин жойига куйишизга ишонаман...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
8-11-2024, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
8-11-2024, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
8-11-2024, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Шавкат Мирзиёев коррупционерлар қанча зарар етказгани ҳақида гапирди