Президент мулоқот давомида олдинлари тадбиркорлар қандай қийинчиликларга дуч келгани ҳақида сўз юритди.
Олдин бир миллион доллари бўлган тадбиркорни ‘маска шоу’ қилиб бир ерга чақиришарди. Кеча Хошимов ҳам шу ҳақида айтди лекин очиқга гапира олмади. Улар чақириб пулни қаердан олдинг дейишарди. Кейин у пул сандиққа тиқиларди ёки бировга олиб бориб бериларди, – дейди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари ҳозир ундай бўлмаслигини, агар тадбиркор ҳалол ишлаб топса хоҳлаганча пули бўлиши мумкинлигини айтди.