«Ўзтрансгаз» раҳбари Улуғбек Саидов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Саидов ўрнига энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Беҳзод Норматов тайинланган.
Маълумот ўрнида, Улуғбек Саидов 2019 йил июлидан буён «Ўзтрансгаз»га раҳбарлик қилиб келаётган эди.