Ўзбекистон 150 нафар Афғонистон фуқаросини ўз ватанига қайтарди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ушбу фуқаролар мамлакатимиз ҳудуддига ноқонуний ўтиб олган. Толибон билан муваффақиятли музкоралардан сўнг афғонларни ортга қайтаришга эришилди.
Музокаралар якунига кўра, ҳаракат вакиллари бу фуқароларни таъқиб қилмасликка ва уларнинг хавфсизлигини таъминлашга ваъда берди. Шунингдек, таъкидлаш жоизки, музкоралардан сўнг фуқароларнинг ўзлари Афғонистонга қайташни хоҳлаган.