Айни вақтда пойтахтда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, йиғилишда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифалар муҳокама қилинмоқда. Ушбу йиғилиш кескин танқидий руҳда ўтаётгани маълум қилинди.
Президент матбуот котибининг ёзишича, соҳадаги тизимли муаммолар ҳал қилинмагани ва йўл қўйилган камчиликлар учун Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилган.