Йиғилишда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Зарафшон қўриқхонасидаги вазият ҳақида маълумот берди ва ўзи бу ердаги муаммолардан шу пайтгача бехабар бўлганини, энди жиддий шуғулланишини билдирди.
Вазият бундай оғирлашиб кетишига биринчи навбатда ҳокимлар айбдор. Буларни айтган оммавий ахборот воситалари ходимларини ҳамма ёмон кўради. Лекин мен уларни яхши кўраман, чунки бор муаммоларни борича айтишади.
Дарахт қолмади, қуш қолмади қишлоқда! Ўзинг [Э. Турдимовга қарата] ўсган Қўшработда қалдирғочсиз уй йўқ эди, қани шулар?
Экология раҳбарини ишдан олдим, бош вазир бошчилигида бутун тизим янгиланади, керак бўлса субсидиялар берамиз, дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.