Алишер Қодиров номзоди тасдиқланиб, унинг сайловолди дастури эълон қилинди

Алишер Қодиров номзоди тасдиқланиб, унинг сайловолди дастури эълон қилинди
Бугун, 26 август куни пойтахтда Миллий тикланиш партиясининг навбатдаги съезди бўлиб ўтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Съездда Алишер Қодиров номзоди Ўзбекистон президентлиги сайловига делегатларининг кўпчилик овози билан тасдиқланди. Шунингдек, ушбу йиғилишда Қодировнинг сайловолди дастури эълон қилинди.

Унга кўра, дастурда асосий эътибор миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар негизида миллий тарбия ва таълим тизимини шакллантиришга қаратилган. Хусусан:

- «Янги авлод» давлат дастури қабул қилинади. Бола туғилганидан то мактабни тугатгунгача бўлган даврни ўз ичига олган ягона тарбия ва таълим тизими яратилади. Оила – боғча – мактаб бир тизимда бирлаштирилади.

- Олий таълим вазирлиги тугатилади. Ўрнига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ректорлар кенгаши ташкил этилади. Олийгоҳлар ўзини ўзи бошқаради ва рақобатбардош бўлиш учун курашади.

- Парламентда депутатни эмас, партияни кучли қиладиган тизим яратилади. Вакиллик органларига сайловларда можаритар ва пропорсионал тизимлардан фойдаланилади. Можаритар, пропорсионал сайлов тизимини жорий қилиш орқали партияларнинг парламентдаги ролини кучайтиришга эришилади. Қонунчилик палатасидаги депутатлар сонига мувофиқ, вазирликлар портфели тақсимланади.

- Суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар ўтказилади. Жазони ижро этиш муассасалари Ички ишлар вазирлигидан Адлия вазирлигига ўтказилади. Жазони ижро этиш муассасаларидан жазони ўтаб, озодликка чиққан фуқароларнинг жамиятга тез ва самарали мослашишига эришилади.

- Имтиёзлар ва преференциялар истисносиз қонун билан белгиланади. Иқтисодиётда тенг имкониятлар ва тенг шароитлар бўлишига эришилади. Президент қарорлари билан имтиёзлар ва преференциялар беришга чек қўйилади. Ушбу масала истисносиз қонун билан тартибга солинади.

- «Ислом дини – маърифат манбаи» дастури қабул қилинади. Исломий таълим муассасаларига қабул квоталари оширилади. Қуръон курслари оммалаштирилади. Диншунослик соҳасида илмий ишлар рағбатлантирилади.

- Қадриятларга ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида миллий урф-одатлар, анъаналар ва халқимизда шаклланган қадриятларга нисбатан ҳурматсизлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.

- Сўз эркинлиги ва жамиятни демократлаштириш давом эттирилади. ОАВ қўшимча қиймат солиғидан озод қилинади. 50 минг овоз жамлаган мурожаат бўйича Президентнинг ОАВда шахсан муносабат билдиришига оид тизим яратилади.

- Алимент фонди ташкил этилади. 3 ой ичида тўланмаган алиментлар фонд томонидан тўланади ва алимент тўловчининг озодлигини чеклаш ёки меҳнатга мажбурлаш орқали қопланади.

- Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш тезлаштирилади. Марказий Осиё кенг қамровли интеграцион ҳамкорлик майдонига айлантирилади. «Хориждаги ўзбеклар мулоқот клуби» ташкил қилинади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ботирали 1 сентябр 2021 14:22
    Олий таьлим вазирлиги тугатилиши - шу гапи манга макул Алишер ака газига босинг
  2. Мард 1 сентябр 2021 13:08
    Шу президент булсин.бврибир.бтзда.хеч Нима узгармайди.зато Кизик ковунчи билан
  3. Ман 31 август 2021 17:31
    Бу одам махаллага раис булса тузук.
  4. Шод 28 август 2021 10:49
    Томоша ковокка ухшамасдан номзодини опкуйсаям буларди узини шарманда кигани колади рекламага турганини хамма биладику ким узини сайлаволишиниям биламиз
  5. Узбекистан 27 август 2021 16:43
    Бу.ошковокди.сайлов.дастури.хам.бормикан.
  6. Реалист 27 август 2021 14:10
    1-Коррупцияга,монополияга қарши аёвсиз курашаман.
    2-Қариндош-уруғимни давлат амалларига яқинлаштирмайман
    3-Бекорчи вазирлигу-агентлик-
    ларни қисқартираман.
    4-халқнинг турмуш даражасини яхшилайман.
    5-янги иш ўринлари яратиш бош вазифам бўлади.
    6-инфляцияни тўхтатаман.
    7-хар-бир амалдор хар-бир сўмини қайрдан-қандай йўл билан топган,тушинтириб берсин,тушунтиролмаса мусодара қилинсин.
    8-хукуматда ўтирган барча амалдорларнинг чет элда яширин счетлари бор,шуларни аниқлаб Ўзбекистонга қайтариш.
    9-хукумат амалдорларининг хаммасини бола-чақаси чет элда,қайтарилсин ,амалдорлар амалдан тушгандан сўнг Ўзбекистонда яшашга мажбур,ўзи пиширган ошдан ичсин-да.
    Шу нарсалар бўлганда алишер қодировнинг программасида мен бутун оилам билан унга овоз берардим,лекин афсуски.
  7. Носир 27 август 2021 08:13
    Сизга овоз берган булардим .Агарда Призидентлик бошкарувини бекор киламан деганингизда.Призидент бизда Эски Хондек фарки Хотинлари битта холос.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Алишер Қодиров номзоди тасдиқланиб, унинг сайловолди дастури эълон қилинди