Ушбу маросимда давлат раҳбари илгари пахта сотиш учун квота илтимос қилиб юрилганини эслади.
Ҳозир бунақа нарсалар йўқ, аксинча бизда ишлаб чиқариш ривожланиб, ўзимиз бошқалардан пахта сотиб олишни бошладик. Бизни давримизда 11 йил тўлиқ ўқимаганмиз, чунки мактабдаги жуда катта вақтимиз пахта даласида ўтар эдику. Бир ўқув йилида неча ой пахтада бўлишимизни бир эслайлик. Кучимиз энг етгани мактаб директори билан шифокорлар эди. Ҳаммани мажбурлаб далаларда ушлар эдик. Битта қарор билан 6 млн теримчини пахта даласидан олдик-ку. Бола меҳнати, мажбурий меҳнатларга барҳам бердик. Мана, ҳеч нарса ўзгармади. Тўғри тизимни йўлга қўйдик, кимга пахта керак бўлса, ўзи териб оляпти, – дейди Шавкат Мирзиёев.