Шавкат Мирзиёев эндиликда Тошкентда қурилиш бўлмаслигини, пойтахт яшил ҳудудга айланишини таъкидлаб ўтди.
Секин-секин Тошкентдан Тошкент вилоятига қараб кетяпмиз. Баҳаво жойларга қараб кетяпмиз. Биз секин-секин «Янги Тошкент»ни қурамиз. Лекин янги баҳаво жойда бўлади. Бу томонга қараб, мана шу одамларимизни ўргатиб, катта лойиҳа устида анчадан бери ишлаяпмиз, — деди давлат раҳбари.
Президент лойиҳа тахминан 2−3 ой ичида оммага тақдим этилишини қўшимча қилди.