Миллий тикланиш раҳбари Алишер Қодиров россиялик ҳамкасбининг сўзларига жавоб қайтарди. Қодиров изоҳ бера туриб Уинстон Черчилл айтган гапни иқтибос келтирди: “... аккиллаган лайчаларнинг ҳаммасига тош отаверсанг, манзилингга етиб боришинг қийинлашади”.
Черчилль бу гапи билан Жириновскийга ўхшаган одамларни назарда тутган бўлса керак. Сўнгги вақтларда Россия ҳукумати Марказий Осиё давлатларида русларга нисбатан ҳурматсизлик қилаётган алоҳида субъектларга санкция киритмоқда. Лекин, ҳукумат ўзларининг вакиллари бошқа миллатларга нисбатан ҳурматсизлик қилса жим туряпти. Бу иккиюзламачилик эмасми? МОда шундай чиқишлар сабаб руслар билан алоқа ёмонлашмоқда. Ватанимизга нисбатан мана шундай ҳурматсизлик қилганларга санкция киритишимиз керак, деб ҳисоблайман, – дейди сиёсатчи.