Россияда Ўзбекистон Президентининг ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Кутилаётган ташриф ҳақидаги маълумот Россия ТИВ вазири Сергей Лавров томонидан тасдиқланди. Лавровнинг сўзларига кўра, ташриф ўтган йили амалга оширилиши керак эди. Лекин, карантин сабаб у бошқа санага кўчирилган.
Ҳозирча аниқ сана маълум эмас. Лекин, ташриф шу йил оҳирига қадар амалга оширилади.