Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП Съездида иштирок этади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг ўтказган ва унда давлат раҳбарининг иш мундарижасини маълум қилган.
Таъкидланишича, бугун фармацевтика саноатида ва Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.
Ҳафта давомида стратегик соҳалардаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти;
“1 миллион дастурчи” лойиҳасининг ижроси, Президент мактаблари ва ихтисослашган мактаблар фаолияти бўйича тақдимотлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Давлат раҳбари Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашиши ҳам мўлжалланмоқда.
9 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади.