Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 6 сентябрь, душанба куни бўлиб ўтган XII қурултойида Ўзбекистон Президентлигига партия марказий кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова номзоди сезд делегатларининг кўпчилик овози билан тасдиқланди.
Қурултойда 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайлови миллий сайлов қонунчилигининг янги тамойиллари, умумеътироф этилган халқаро стандартлар асосида, очиқ ва шаффоф ўтказилиши, сайлов кампанияси даврида барча сиёсий партиялар ва улар томонидан кўрсатилган номзодлар учун соғлом рақобат муҳити, тенг шароит яратилиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбирда ХДПдан Ўзбекистон Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги масала атрофлича муҳокама қилинди.
Делегатлар қурултойда кўриб чиқиш учун тавсия этилган партия марказий кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисовани партиядан Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида тасдиқлади.