Маълум бўлишича, ХДП партиясининг қурултойида Ворисова сайловолди дастурини эълон қилган. Бугун.уз нашрининг ёзишича, Ворисова ҳашамат солиғи жорий этилишини айтган. Унинг маълум қилишича, дунё тажрибаси ўрганилганида ривожланган давлатларда ҳашамат солиғи бор. Унинг таъкидлашича, дунёда жуда қиммат машиналар ва унга олинаётган чиройли номерларга, виллалар ёки ҳашаматли уй-жойларга унинг қийматидан 1–3 фоизгача бўлган солиқ мавжуд.
Бу солиқ яъни бой инсонлар ватанининг бюжетини шакллантиришига ёки кам таъмимнланган оилаларга ёрдами бўлади. Бу аҳоли ўртасида барқарорлик ва яхши муносабатни шакллантиришга сабаб бўлади. Бу биз яратган янгилик эмас, биз буни дунё тажрибасидан олдик, — деди у.