Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда шу йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида иштирок этадиган номзодларни рўйхатга олиш бўйича қарор қабул қилинди.
Номзодлар рўйхати:
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров;
Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулла Обломуродов.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова;
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов;
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев.