Жорий йилнинг 7 ва 8 сентябрь кунлари швейцариялик адвокат Фанни Маргайраз айни вақтда қамоқхонада суд томонидан ўзига тайинланган жазони ўтаётган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова билан кўришди. Бу ҳақда қалампир.уз нашри “Le Temps” хабарига таяниб хабар қилди.
Маргайразга кўра, у Каримовани 2019 йилнинг июнидан буён биринчи марта кўрган. Адвокат Каримованинг қўлларидаги қонталаш изларга гувоҳ бўлган.
“Бу сафар биз уни фақат ўзбек адвокати ва таржимони иштирокида кўришимиз мумкин бўлди. Унинг қўлида бир нечта қонталаш жойлар бор эди”, деган адвокат.